«ички ишлар вазирлиги» тегли мақолалар


Президент ИИВ ва Миллий гвардияга эҳтимолий терактларнинг олдини олиш чораларини кўришни топширди
29 март 2024, 20:59

Президент ИИВ ва Миллий гвардияга эҳтимолий терактларнинг олдини олиш чораларини кўришни топширди

Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга аҳоли гавжум жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўриш вазифаси қўйилди.

Ўзбекистонда қарийб 9 млрд сўмлик пиротехника воситалари мусодара қилинди
31 декабр 2023, 16:59

Ўзбекистонда қарийб 9 млрд сўмлик пиротехника воситалари мусодара қилинди

Бир ярим ой давомида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 9 млрд сўмлик пиротехника воситалари олиб қўйилди, деб хабар қилди ИИВ.

«Қалбингизда изтироб йўқ». Шокир Шарипов ИИВ раҳбарини яна истеъфога чиқишга чақирди
3 декабр 2022, 12:39

«Қалбингизда изтироб йўқ». Шокир Шарипов ИИВ раҳбарини яна истеъфога чиқишга чақирди

Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб Тошкентда бир кишилик пикет уюштирган публицист ва блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбарига янги видео мурожаат йўллади. «15 ёшли боланинг уриб, ўлдирилганини эшитгач, изтиробга тушдингизми? Агар тушмаган бўлсангиз, ўрнингизни бошқага бўшатиб қўйинг», — деди у.

Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган икки ўзбекистонлик қўлга олинди
19 ноябр 2022, 16:00

Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган икки ўзбекистонлик қўлга олинди

ИИВ «халқаро террорчилик ташкилотлари таъсирида» 2021 йили Сурияга бориб, у ерда жанговар тайёргарликдан ўтган икки фуқаро қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, улар «Ўзбекистонга қарши ўта оғир жиноятларни содир этганликда» айбланмоқда.

«Моргдан уйига олиб кетаётган бўлган». ИИВ Тошкентда эркак аёлининг мурдасини икки кун машинада олиб юргани ҳақида
29 август 2022, 15:02 1

«Моргдан уйига олиб кетаётган бўлган». ИИВ Тошкентда эркак аёлининг мурдасини икки кун машинада олиб юргани ҳақида

Тармоқларда эр ўз аёлини ўлдириб, 2 кун давомида машинада олиб юргани айтилган видео тарқалди. ИИВ тасвирлар аслида, фуқаро аёлининг мурдасини уйига дафн учун олиб кетаётганида суратга олинганини маълум қилди. Марҳума «чап тухумдон кистаси ёрилиши, ички қон йўқотиш»дан вафот этгани айтилмоқда.

Қашқадарёда қотиллик қилиб, қидирувда бўлган шахс Тошкент вилоятида ушланди
26 ноябр 2021, 15:40

Қашқадарёда қотиллик қилиб, қидирувда бўлган шахс Тошкент вилоятида ушланди

Қашқадарёда қотиллик содир этиб, 2020 йилнинг сентябрь ойидан қидирувда бўлган шахс Тошкент вилоятида қўлга олинди. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан юритилган қидирув иши тугатилган.

Спортчи Элбек Раҳимовни ўлдирганликда гумон қилинаётганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор
19 август 2021, 13:26

Спортчи Элбек Раҳимовни ўлдирганликда гумон қилинаётганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор

Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимов ўлими юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида спортчи қотилликда гумонланувчилардан бири билан ўзаро низода бўлгани айтилди. Гумонланувчиларнинг энг каттаси 29 ёшда, энг кичиги — 16−17 ёшли мактаб ўқувчилари. Мазкур иш бўйича суд иши барча учун очиқ тарзда ўтказилиши маълум қилинди.

Январь-июнь ойларида ҳар 100 минг аҳолига 132 та жиноят тўғри келган
10 август 2021, 17:30

Январь-июнь ойларида ҳар 100 минг аҳолига 132 та жиноят тўғри келган

2021 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистондаги ҳар 100 минг аҳоли сонига 132 та жиноят тўғри келган. Ушбу давр мобайнидан аниқланган жиноятлар сони 2017 йилги кўрсаткичлардан икки бараварга кўп. Жиноятларнинг 34,8% аввалги йилларда содир этилиб, жорий йилда ҳисобга қўйилган.

Каттақўрғонлик солиқчи воқеаси: марҳумнинг яқинлари унга куч ишлатилганлигини айтмоқда. Шифокор эса марҳумнинг танасида жароҳат бўлмаганлигини айтмоқда
14 июн 2021, 17:23

Каттақўрғонлик солиқчи воқеаси: марҳумнинг яқинлари унга куч ишлатилганлигини айтмоқда. Шифокор эса марҳумнинг танасида жароҳат бўлмаганлигини айтмоқда

Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш чоғида вафот этган туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг иши бўйича суриштирувлар давом этмоқда. Марҳумнинг қариндошлари унинг икки қўлида бармоқ излари, бўйнида ва юзида шилинган жароҳатлар борлигини айтишмоқда. Жасадни текширган шифокор эса унинг танасида жароҳатлар кўрмаганлигини, фақатгина ўнг кўз атрофида кичкина шилинган жойи бўлганлигини таъкидлади.

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди
4 май 2021, 11:23

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент вилоятида фуқарони 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс аниқланди. У келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилди
28 декабр 2020, 15:07

Маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилди

Ички ишлар органи ҳодимининг маст ҳолатда жамоат тартибини бузаётганлиги ҳақидаги видеога ИИВ муносабат билдирди. Унга кўра, ушбу ҳодисадан сўнг меъёрий буйруқ талабларини бузган ходим ўз вазифасидан четлатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг